Descargar Happymod App
Llegar Мабдаъ-ул қироат Mod APK última versión
Охирги дин Ислом учун араб тилини танлаган Ҳакийму
Қодир Зот Аллоҳга битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!
Ўз умматларига Роббиси амри ила шариатни араб тилида
ўргатган Пайғамбаримиз алайҳиссаломгамукаммал ва батамом
салавоту саломлар бўлсин!
Аллоҳнинг каломи ва пайғамбарини ҳадисларини Ислом
умматига араб тилида етказган оли байтлари ва саҳобаларига
Аллоҳнинг розилиги бўлсин!
Аллоҳнинг каломи ҳамда Пайғамбар алайҳиссаломнинг
ҳадисларини бизларга етказиш ва англатишда беқиёс хизматлар
қилган араб тили уламоларимизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!
Азиз ва муҳтарам ўқувчилар! Аллоҳ таолонинг инояти
ила сиз азизларга “Мабдаул қироа” (ўқиш асоси) китобининг
1-қисмини тақдим қилмоқдамиз. Ушбу китоб мана бир асрдан
бери мадрасаларда дарслик қилиб ўқитиб келинган. Ўшанда
бу китоб татар тили ва араб ёзувида бўлган. Бу нарса ҳозирги
китобхонга бироз қийинчилик туғдириши табиий. Ана шу
қийинчиликни бартараф қилиш мақсадида, китобни ўзбектили
ва кирилл ёзувида қайтадан тайёрлашга жазм қилдик. Албатта
китобни тайёрлаш жараёнида баъзи жойларини тўлдириш ёки
изоҳ бериш лозим бўлса, уни амалга оширдик. Ҳар-бир дарс
сўнгидан эса луғатни келтирдик.
Китобнинг охирида ўтилган дарсларнинг арабча матнини
ўзбек тилига ўгирдик.Ўзбекча матнини эса, арабий матнга ўгирдик.
Бу нарса, ўқувчига ўзи мустақил ўрганиш имконини беради.
Сўзларнинг маъноларини берганда, агар ўша сўз исм бўлса,
унинг бирлик ва кўплигини ҳам бердик. Бордию, феъл бўлса,
мозий, музореъ, амр ва масдарини ҳам бердик. Чунки, ўқувчи
жумлалар орасида ушбу нарсаларга дуч келади.
Ушбу китоб таълиф этилганига бир асрдан ошган бўлсада
ҳануз бу ўз кучини йўқотгани йўқ. Иншааллоҳ бундан кейин ҳам
шундай бўлиб қолажак.
Қадрли ўқувчилар! Ушбу китобни ўқиш жараёнида ўзингиз
учун бирор фойдали нарса топсангиз Аллоҳ таолодан деб,
нуқсон ва камчиликлар учратсангиз камина ходимингиздан
деб билгайсиз.
Атоқли татар-турк олими, кўплаб асарлар муаллифи
Санъатуллоҳ Неъматуллоҳ ўғли Бекпўлат 1885 йили таваллуд
топган. 1894-1905-йиллардаУфадаги «Ҳусайния» мадрасасида,
кейинчалик эсаҚоҳирадаги машҳур «Ал-Азҳар» дорилфунунида
таҳсил олган. Ўн тўққизинчи асрнингулуғ маърифатпарварлари
ва диний арбобларидан бўлган СанъатуллоҳБекпўлат «Ҳусайния»
мадрасаси ва бошқа билим даргоҳларида араб тили ҳамда
Ислом ва тарихидан кўп йиллар сабоқ берди. Кейинчалик
ҳукмдорлар таъқибига учраб, ўрта Осиёга кетишга мажбур
бўлади. Муҳожирликда ўзбек, қирғиз, қозоқ, уйғур, тожик
тилларини мукаммал эгаллайди. 1928 йилдан Татаристоннинг
Қозон шаҳрида яшаб, фаолият олиб боради.
Санъатуллоҳ Бекпўлат дарс бериш билан бирга илмийижодий
фаолиятини ҳам тўхтатмади. Унинг «Шарқ тарихи»
«Тўрт халифа», «Ҳазрати Муҳаммад», «Мабда ус-сарф», «Мабдаун
наҳв» каби дарсликлари узоқ йиллар илм-маърифатга хизмат
қилди ва ҳозирда ҳам аҳамиятини йўқотмаган.
Машҳур аллома, моҳир педагог С. Бекпўлат 1954 йили
Татаристоннинг Қозон шаҳрида вафот этди. (Аллоҳ бу зотни ўз
раҳматига олсин)
Categoría
Última versión
1.0
Actualizado el
2019-06-26
Subido por
Islomiy Kitoblar
Requiere Android
4.0 and up
1.Velocidad
2.Comentario
3.Nombre
4.Correo electrónico